Ссылки доступа

БМТ Бош котиби Сурия бўйича махсус вакил лавозимига номзод танлади


Антонио Гутерриш
Антонио Гутерриш

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Хавфсизлик Кенгашини Сурия бўйича махсус лавозимига норвегиялик дипломат Гейр Педерсенни тайинлаши юзасидан хабардор қилди.

БМТ бош котибининг фикрича, Педерсен Суриядаги етти йиллик урушнинг тугашига ўз ҳиссасини қўшади ва можарони “ҳар томонлама ва сиёсий ишонч асосида” бартараф этишдаги БМТнинг саъй-ҳаракатларига бошчилик қилади. Гутерриш халқаро ҳамжамият ва Сурия ҳукуматига мурожаат қилиб, Педерсенни "ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга" чақирди.

Ҳозир Гейр Педерсен Норвегиянинг Хитойдаги элчиси ҳисобланади, унга қадар ўз мамлакати манфаатларини БМТда ҳимоя қилган. У БМТнинг Суриядаги махсус вакили сифатида “шахсий сабаблар” туфайли ноябрь ойи бошларида ўз лавозимини тарк этишга қарор қилган Стаффан де Мистуранинг ўрнини эгаллайди. Янги тайинлов БМТ котибияти эълон қилганидан сўнг расман кучга киради.

XS
SM
MD
LG