Ссылки доступа

Қозоғистонда куч ишлатувчилар ФҲнинг “ижтимоий характер”ли экани юзасидан изоҳ бермаяпти


Куч ишлатиш салоҳиятига эга идораларнинг раҳбарлари фуқароларнинг Интернетга киришини блоклаш учун ўзларига ҳуқуқ берилиши борасидаги ҳукумат қарорида тилга олинган “ижтимоий характердаги фавқулотда ҳодиса” тушунчаси юзасидан журналистларнинг саволларига жавоб беришда қийналишмоқда.

«Ижтимоий ёки бошқа характердаги фавқулотда ҳодиса юз бергудек бўлса чегара туманида тайинланган комендант Интернетни блоклаш борасида таклиф билан чиқиши мумкин. Вазирликнинг ўзида бу каби блоклашга ваколат йўқ», — деди ҳукумат мажлисида мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев “Озодлик” радиосига. ИИВ эса ўз изоҳида “ижтимоий характердаги фавқулотда ҳодиса” тушунчасига тўхталиб ўтмади, вазирнинг таъкидлашича, бу ибора акс этган қонун бор.

«Биз бу қонунни эълон қиламиз, ўзингиз ундан ўқиб оласиз. Бу нафақат менга, балки миллий хавфсизлик қўмитаси ва бошқаларга ҳам тааллуқли», — деди журналистларга Қозоғистон ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов.

Бундан аввал расмий Ахборот-ҳуқуқий тизим сайтида ҳукуматнинг 2018 йил 28 октябрда қабул қилинган 679-сонли қарори эълон қилинди. Унда бош прокуратура, миллий хавфсизлик қўмитаси, ИИВ ва мудофаа вазирлигига тегишли органлар билан ҳамкорликда "тармоқ ва алоқа воситаларидан фойдаланиш устунликлари ҳуқуқига, шунингдек, хавф ёки ижтимоий, табиий ёки техноген харакатерда фавқулотда ҳодиса юз бергудек бўлса, ҳукумат ва президент алоқаси мустасно, тармоқ ва фавқулотда хизматлар алоқа воситалари фаолиятини тўхтатиш ҳуқуқига эга, ҳамда фавқулотда ҳолат жорий қилиши мумкин"лиги таъкидланади, бу ўз навбатида Интернетнинг қозоқ сегменти фойдаланувчиларининг мунозараларига сабаб бўлди.

Йил бошидан бери Қозоғистонда фойдаланувчилар Facebook, YouTube, Instagram ва Telegram га киришда мураккабликлар кузатилаётганидан шикоят қилишади. Июнь ойида Қозоғистон ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматни «ижтимоий тармоқларни блоклашни тўхтатишга» чақирган эди.

XS
SM
MD
LG