Ссылки доступа

Тожик-афғон чегарасидаги ҳужум факти бўйича тергов якунланди


Тожикистон чегара хизмати тожик-афғон чегарасида фуқароларга уюштирилган ҳужум билан боғлиқ фактни хизмат тергов қилишни якунлади.

26 август куни қўшни давлат хҳудудидан Хамадони чегара қўшинларига тегишли заставалар ўртасидаги участкада Фарҳор туманида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари бўлган «Нива» автомашинасига қарата ўқ узилди. Бунинг натижасида 53 ёшли Хамрохон Саидов ва 50 ёшли Давлат Сангинов ҳалок бўлди, Сафархон Раҳимов жароҳат олди.

Тожикистон МХДҚ чегара бош бошқармасидаги ўз номини ошкор қилишни истамаган манбанинг айтишича, хизмат суриштируви натижаларига қараганда ҳужум «Толибон» ҳаракати жангарилари томонидан уюштирилмаган, балки номаълум наркоконтрабандистлар гуруҳи томонидан содир этилган. Бироқ ҳозирча тожик чегарачилари ва афғонистонлик ҳамксблари ҳужум қилганларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлишмади. Бундан аввал Тожикистон чегара қўшинлари, «таркибида 10-12 киши бўлган номаълум қуроли гуруҳ қўшни давлатдан Тожикистон ҳудудларига 50-100 метр кириб Фарҳор туманида яшовчи уч фуқаро бўлган «Нива» автомашинасига қарата ўқ узгани» борасида маълум қилган эди.

Ҳужум оқибатида тирик қолган ягона гувоҳ - ўрмон хўжалигининг ходими Сафархон Раҳимов ҳужум қилганлардан ҳеч кимни кўрмаганини айтди, чунки улар қамишзорлар орасида эди. Бироқ у ҳужум қилувчилар Тожикистон ҳудудларида бўлганлигини тасдиқлади. «У ер қамишзор эди, афғон томонидан бизнинг машинани ҳеч ким пайқамасди», - дейди Раҳимов.

Манбанинг айтишича, 30 октябрь куни чегара муассассининг якуний мажлисида тергов якунларига биноан Фарҳор туманидаги ҳарбий қисм командири лавозимидан четлаштирилиб, унвони пасайтирилгани маълум қилинди. «Заставадаги навбатчи зобит ва сержантлар интизомий жазо олди, чунки уларнинг совуққонлиги ва эътиборсизлиги туфайли наркоконтрабандистлар нафақат Тожикистон ҳудудларига кирган, балки фуқароларга ҳужум ҳам қилган», - дейди манба.

XS
SM
MD
LG