Ссылки доступа

АҚШ хорижий тарғиботга қарши курашга 40 млн доллар ажратди


Қўшма Штатлар хорижий тарғиботга қарши 40 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати вакили Роберт Палладино баёнот берди.

Пулларни Глобал ҳамкорлик маркази олди. Муассаса Россия, Эрон ва Хитой каби мамлакатлардан бўладиган ахборот таъсиридан муҳофазаланиш мақсадида чоралар кўришга маъсулдир.

Бу ерда гап нотўғри маълумотларни аниқлаш, хорижий аудиторияни таҳлил қилиш технологиялари, шунингдек нотўғри маълумотларни фош қилиш мақсадида маҳаллий ОАВ ва ноҳукумат ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантириш ҳақида бормоқда.

Глобал ҳамкорлик маркази Барак Обама маъмурияти даврида ташкил этилган бўлиб, у АҚШ давлат департаменти тузилмасига киради. Аввалига Марказ кўп мамлакатларда фаолияти тақиқланган «Ислом давлати» террор гуруҳи тарғиботига қарши туриш билан шуғулланиб келган эди. 2017 йилдан бошлаб эса идора фаолияти Россияга ҳам қўлланила бошланди.

АҚШда президентлик сайловларига Россиянинг эҳтимолий аралашуви тергов қилинмоқда. 2017 йилнинг август ойи бошларида АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер 2016 йилда бўлиб ўтган сайловларда «Россия изи»ни тергов қилиш мақсадида олий Ҳайъатни чақирди. Москва бошқа давлатлардаги овоз бериш жараёнларига аралашганлигини қатъиян инкор қилади.

XS
SM
MD
LG