Ссылки доступа

Тожикистон аксилмонополия хизмати сим-картларга янги баҳо ўрната олмади


Тожикистон президенти маъмурияти ҳузуридаги ишчи гуруҳи “тожик сим картаси қанча туради?” деган саволга аниқ жавоб топа олмади.

Давлат раҳбари ижро маъмурияти, Алоқа хизмати, Аксилмонополия хизмати, ИИВ ва мобил компаниялари вакиллари кирган Ишчи гуруҳининг биринчи мажлиси самарасиз якунланди, дея хабар берди манба 31 октябрь куни.

Мажлис уч соатга яқин давом этди, бироқ унинг иштирокчилари ягона фикрга кела олишмади. ТР ИИВ ва Алоқа хизмати вакиллари битта сим-карт 250 сомони ($26,5) бўлиши керак, дея туриб олишди.

"Улар сим-картлар қимматлашувини хавфсизлик билан боғлашди, сим картлар қиммат бўлса улар тасодифий қўлларга тушиб қолмаслигини айтишмоқда", - дея хабар берди ўз номини ошкор қилмаслик шарти билан мобил компанияларидан бирининг вакили.

Унинг айтишича, Тожикистон аксилмонополия хизмати таклифлар турли туман бўлгани боис сим-картларга янги баҳони белгилай олмади, муҳокамалар бошқа кунга қолдирилди.

Тожикистон ИИВ ташаббусига кўра, шу йилнинг 1 сентябридан битта сим-карт баҳоси 250 сомони бўлиши керак эди. Август ойида Тожикистон мобил операторлари ўз абонентларига сим картлар нархи қимматлашуви борасида смс-хабар юборди. Шунингдек абонент рақамини ўзгартириш учун ҳам 250 сомони тўланиши маълум қилинди.

Сим-картларга янги нархларнинг белгиланиши жамиятда салбий муносабатларни келтириб чиқарди. 30 август укуни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳукуматнинг навбатдаги мажлисида сим картлар нархини 250 сомонига ошириш борасидаги қарорни вақтинча тўхтатиб туриш борасида фармойиш берди.

XS
SM
MD
LG