Ссылки доступа

Қозоғистон ҳукумати пенсия жамғармаси ҳисобига бизнесни кредитлайди (видео)


Правительство Казахстана выдаст кредиты из денег пенсионного фонда
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:56 0:00

Қозоғистонда иқтисодиётни кредитлаш мақсадида иккинчи даражали банкларга 600 миллиард тенге (тахминан $1,6 млрд) ажратилади. Маблағнинг ярмиси Миллий банкдан, қолган қисми Ягона пенсия омонат жамғармасидан олинади.

Бу пулларга қайта ишлаш ва агросаноат соҳасида янги ишлаб чиқариш корхоналари очилади, шунингдек ўрта ва кичик бизнес қўллаб-қувватланади.

Пенсия жамғармаси ва Миллий банкдан олинадиган пуллар йўналтириладиган лойиҳалардан бири - йирик шакар заводи қурилишидир. Қозоғистонда шакарга бўлган талаб бир йилда 500 минг тоннани ташкил қилади, бироқ ишлаб чиқариш атиги50-60 тоннани ташкил қилади, демоқда ҳукумат. Четдан олиб келингани боис сўнгги вақтларда шакарнинг нархи кўтарилиб кетди: Россияда қанд лавлагисининг ҳосил яхши бўлмади.

Қозоғистон бош вазири Бақитжан Сагинтаев ўзининг парламентга қилган мурожаатида бу каби лойиҳалар рўйхати иқтисодиётнинг турли секторларида тузилгани - уларнинг сони тўрт мингта эканини айтди. "Асосий лойиҳаларни белгилаймиз, биринчи навбатда иқтисодиёт камомадларини тўлдирадиган, одамлар учун озиқ овқат етказиб берадиган лойиҳаларга эътибор қаратамиз", – деди Сагинтаев.

Ҳукуматдагиларнинг айтишларича, Миллий банкдан олинадиган 300 миллиард тенге ва пенсия жамғармасидан олинадиган 300 миллиард тенгенинг база ставкаси 11% деб белгиланган. Қўшимча 4% – иккинчи даражали банклар манфаатларига хизмат қилади. Бизнес учун якуний ставка 15% атрофида бўлади, "бу бозор учун оғир", шу сабабли амалдорларнинг фикрича, давлат унга субсидия беради ва 8%га етказади.

XS
SM
MD
LG