Ссылки доступа

Қозоғистон Маданият вазирлигининг икки ходими пора олишда гумонланмоқда


Коррупцияга қарши кураш хизмати баёнот бериб, Қозоғистон маданият ва спорт вазирлигининг икки ходимига нисбатан эҳтимолий коррупция иши бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилди.

1 ноябрь куни Остонада бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари ва коррупцияга қарши кураш Агентлигининг матбуот котиби Жанна Бастарова коррупцияга қарши туриш миллий бюроси Маданият ва спорт вазирлигининг маъсул котиби ва маъмурий департаменти директорига нисбатан судга қадар тергов олиб бораётганини маълум қилди.

«Улар давлат харидлари ва умумий ҳомийлик масаласида эришилган шарнома эвазига пудрат ташкилоти раҳбаридан пора олганликда гумон қилинмоқда», — деди Бастарова.

Ҳафта бошида маҳаллий янгиликлар агентликлари суд гаров эвазига Қозоғистон маданият ва спорт вазирлигининг маъсул котиби Қуатжан Уалиевга нисбатан эҳтиёт чорасини кўргани борасида маълум қилган эди. Шунингдек, вазирликнинг маъмурий департаменти директори Еренай Даржибаев ҳам уй қамоғига олинди.

XS
SM
MD
LG