Ссылки доступа

Олмаотада қирғиз парламенти собиқ депутати устидан суд бошланди


Олмаота шаҳридаги ихтисослаштирилган туманлараро жиноят судида 2 ноябрь куни Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Дамирбек Асилбек уулуга нисбатан суд иши бошланди.

У “трансмиллий гуруҳ тузиш ва бошқариш” ва “иқтисодий контрабанда”да айбланмоқда. 2018 йил 16 февралда Қозоғистон Бош прокуратураси қозоғистонлик ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан “божхонага яқин соҳа”да махсус амалиёт ўтказилишини эълон қилгандан сўнг, собиқ депутатнинг қўлга олингани маълум бўлганди. Ўз навбатида расмийлар жиноят олами воситачилари ва вакиллари сифатида гумонланган божхона ва куч ишлатар органларининг бир қатор мансабдор шахслари, брокерлар қўлга олинганини маълум қилган. Ўшанда ҳаммаси бўлиб камида 35 киши ушлангани ҳақида хабар тарқалган.

16 апрель куни Қирғизистон МСК Асилбек уулу унда иккита давлат фуқаролиги мавжудлиги факти аниқланганлиги муносабати билан депутатлик мандатидан маҳрум этилганини маълум қилганди. Бундан олдин Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги унда Қозоғистон паспорти борлигини эълон қилган.

19 октябрь куни дастлабки эшитувлар чоғида собиқ депутат ўзини Қирғизистон фуқароси эканлигини айтиб, суд ишини Қирғизистонга кўчиришни сўради. Суд эса унинг илтимосномасини рад этди.

XS
SM
MD
LG