Ссылки доступа

Дахма ва ундан фойдаланувчилар (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Mirobod City можароси: аросатда қолган маҳалла. Тошкентнинг Миробод туманидаги Байналминал маҳалласи аҳли ора йўлда қолди. Маҳалланинг эътиборсиз қолган тарафида 17 йилдан буён эски уйини на бузиш, на тузашини билолмай сарсон бўлган, суперобод тарафида эса 2-3 қаватли муҳташам уйидан ажраб қолишдан норози оиилалар бузилишларни кутиб яшамоқда. (ўзбек тилида видео)

- Ангордаги оила бир йилдан бери чироқсиз кун кечирмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Йўқолиб бораётган касблар: Ўш пичоқчилиги. Хитойнинг арзон пичоқлари бозорларни тўлдира бошлаганидан бери Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида қадимий касблардан бири бўлган ўзбек пичоқчилиги таназзулга юз тутди. Авваллари ўнлаб пичоқчи фаолият юритган Ўшда шу кунда пичоқ ясайдиган икки уста қолган, холос. (ўзбек тилида видео)

- YouTube юлдузига айланган ўқитувчи калтаклаб кетилди. YouTube тармоғида ўзининг дарслари билан танилган физика ўқитувчиси Павел Виктор безорилар ҳужумига учради. Безорилар велосипедда ишдан қайтаëтган ўқитувчини уриб йиқитишган ва велосипедини олиб кетишган. (ўзбек тилида видео)

- Урушдан ҳам кўпроқ зиëн келтираëтган қурғоқчилик. (ўзбек тилида видео)

- Силга чалинган болалар кўрпа-тўшаги теримчи аскарларга бериб юборилди. (ўзбек тилида видео)

- Прокуратура Адлия бошлиғи нотариус йигитни калтаклагани воқеасини ўрганмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Fake News – сохта янгиликлар. Fake news нима ва нима учун Дональд Трамп ушбу сўз бирикмасини кўп талаффуз қилади?(Директ. видеоси)

- Google нинг бутун дунёдаги ходимлари компаниядаги жинсий зўравонликларга қарши намойиш ўтказишди. (видео Настоящее время)

- Емларнинг қимматлашгани қишлоқликларни боши берк кўчага киритмоқда. (ҚРдан видео)​

- «Ипак карвон изидан». Қирғизистоннинг қадимий шаҳарлари ипак карвоннинг йўлида. Ўрта асрнинг овуллари нималарни яширмоқда? Биз Ички Тян-Шан йўналишини бўйича ипак карвоннинг изида юрдик. (Қдан видео)

- Қирғизистон 500 километрлик бепул йўлларни пуллик қилмоқч. (видео Настоящее время)​

- “Бизнинг номимиздан эмас”. Марказий Осиёда экстремизм: охирги серия. “Бизнинг номимиздан эмас” лойиҳасининг охирги сериясида Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон аҳолиси вакиллари шахсан ўзлари дуч келган Марказий Осиёдаги радикал экстремизм муаммолари ҳақида гапириб беришади (Директ. видеоси).

- Қозоғистон ҳукумати пенсия жамғармаси маблағларидан кредитлар беради. (видео Настоящее время)

- Новқатчасига ABBA ва ҳеч қандай фонограмма. Мусиқа барча ёшдагиларни бирлаштиради… Қирғизистон жанубида биронта тўй-маросим маҳаллий мусиқачи жуфтликсиз ўтмайди. (ҚРдан видео)

- Президент Бердимуҳамедов ҳукуматга штангачи маҳоратини намойиш қилди​. (видео)

- «Россия - Ватаним мени». Мактаб ўқувчилари нималарни ўрганмоқда ва Қирғизистон дарсликларидаги хатолар. (ҚРдан видео)

- Осиё: Жириновский Тожикистонда. Қозоғистон ва Ўзбекистон — интернет эркин бўлмаган мамлакатлар гуруҳидан жой олди, дейилади Freedom House маърузасида. Қирғизистон Миллий банки ўз раисига иқтисодиёт ривожига қўшган “ҳиссаси” шарофати билан қарийб 5 млн. сом(70 минг АҚШ доллари) миқдоридаги тураржой ссудаси(турар жой олиш учун қарз) ажратиб берган. Россия давлат думаси депутати, РЛДП(ЛДПР) етакчиси Владимр Жириновский Тожикистонга ташриф буюрди (Настоящее время видеоси) .

- Дахма ва ундан фойдаланувчилар. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, яқинда Остонадаги миллий дахма(марҳум машҳур кишилар қўйиладиган бино)га дафн этилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати кенгайтирилди. Президент Нурсултон Назарбоев ва унинг оила аъзоларидан ташқари яна кимлар ана шундай ҳуқуққа эга бўлди?(ҚР видеоси).

- Сифатсиз мактаб таомлари устидан келиб тушган шикоят текширувидан сўнг. Бир қатор ноҳукумат ташкилотлари вакиллари Олмаотадаги мактаб ошхоналарида озиқ-овқатлар сифатини текширишди (ҚР видеоси).

- Эстонияда ЙТҲнинг олдини олиш усулини топишди. Тезликни оширганлик учун жарима тўлашдан ташқари қоидабузарларга тана аъзолари ва тўқималари донори бўлиш таклиф этилган брошюралар ҳам тақдим қилинмоқда Настоящее время видеоси)

- ЕИ билан яқинлашиш Украинага нима берди (Директ видеоси)

- Боткен: Маҳаллий аҳолини қўрқитган бомбалар. (ҚРдан видео )

- Тожикистонда православ черкови кам таъминланганларга ёрдам кўрсатмоқда. (Директ видеоси)

- Маас: Айтматов ва Окуджавада ҳаётнинг мазмунини қидириш жуда ўхшаш. Адабиётшунос, таржимон ва ҳуқуқ ҳимоячиси Эккехард Маас ГДРда туғилган. Унинг Берлиндаги адабиёт салони Совет Иттифоқига қилган илк сафари ортидан 78-йилда очилди. (ҚРдан видео)​

- Қўлнинг ноёб биопротези: қирғизистонлик дастурчи ва шифокорларнинг ҳамкорлик иши. (директ видеоси)

- Туркманистон: Ҳафта чизгилари. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG