Тезкор маълумотларга қараганда, ҳибсга олинган аёл ўзбек қизларига Олмаота шаҳридаги массаж салонида катта маош берилишини айтиб ишга таклиф қилган, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.
Аммо гумондор қўшни республикага жинсий эксплуатация учун қизларни қонунга зид равишда юбориш билан шуғулланган. Ҳибсга олинган аёлга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси, 2-қисми (“Одам савдоси”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, тергов олиб борилмоқда, тергов вақтида жиноятнинг бошқа қурбонлари ва жиноятга алоқадор бўлган бошқа шахслар ҳам аниқланади. Бундан ташқари тергов нима сабабдан қизлар шубҳали таклифга рози бўлганини ва бунинг сабабларини ҳам ўрганади, ҳамда одам савдоси қурбонларига ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида чоралар кўради.