Ссылки доступа

Қирғизистон Ўзбекистонга картошка етказиб бера бошлади


Қирғизистон Ўзбекистон билан ўз картошкасини етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Ушбу давлат Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлигининг маълум қилишича, октябрь ойи ўрталарида икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон томони картошкани импорт қилишга рухсат берилган 17 та компания номини тақдим этди.

Жумладан, Иссиқ-Кўл вилояти тадбиркорлари ва “Наманган Универсал Савдо” МЧЖ ўртасида 2 минг тонна картошка етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бугунги кунга келиб Иссиқ-Кўл вилояти Ўзбекистонга 66 тоннадан зиёд картошка жўнатди.

Фитосанитар сертификатлаштириш жараёни Ўзбекистон томони талабларига мувофиқ амалга оширилди. 2 нобярь куни Тошкентдаги Қирғизистон элчихонасида Ўзбекистон компаниялари билан картошка етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказилади.

2018 йил бошида Қирғизистон Республикаси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев қирғиз картошкалари ва маккажўхориларини Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича келишувга эришилганини айтиб ўтганди.

Бироқ кузда маҳаллий фермерлар картошка етиштириб, куйиб қолганини маълум қилишди. Откбярь ойи ўрталарида олиб сотарлар картошканинг ҳар бир килограммини даладан 5-6 сомдан харид қилишди.

Фермерларнинг айтишларича, улар ҳукуматнинг Ўзбекистон томонидан юқори даражадаги талаб бўлади деб берган прогнозларига ишонишган. Айрим маълумотларга кўра, Ўзбекистон ёзда қирғиз картошкалари олиб кирилишини тақиқлаб қўйган.

Мазкур масала бир неча бор Қирғизистон ҳукумати ва парламенти томонидан муҳокама этилди. Депутатлар, бош вазир ва президент қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазири Нурбек Мурашев фаолиятини кескин танқид остига олишганди.

XS
SM
MD
LG