Ссылки доступа

Билл Гейтс Хашогги иши туфайли Саудия шаҳзодаси жамғармасига ёрдамни тўхтатди


Америка миллиардери Билл Гейтсга тегишли жамғарма журналист Жамол Хашогги (Қошиқчи) ўлдирилиши сабабли валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бен Салмонга тегишли Саудиянинг хайрия ташкилоти билан ҳамкорликни узди.

Гейтс Саудия жамғармасининг хайрия ташаббусларидан бирига 5 миллион доллар бермоқчи эди. Маблағлар таълим соҳасида инновацияни ривожлантиришга йўналтирилиши керак эди. Гейтс Қошиқчининг ўлдирилиши тергов қилинишини кузатиб бораётганини ва вазиятдан ташвишга тушаётганни билдирди.

Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Истанбулдаги Саудия консулхонасига кирган ва қайтиб чиқмаган. Орадан уч ҳафта ўтиб Саудия расмийлари журналистнинг вафот этганини тан олди. Дастлабки версияга кўра, у консуллик ходимлари билан юз берган тасодифий жанжал оқибатида ҳалок бўлган. Кўп ўтмай мамлакат прокурори баёнот бериб қотиллик аввалдан режалаштирилганини айтди. Саудия раҳбарияти 18 нафар гумондорни ҳибсга олди, шу билан бирга ҳукуматнинг қотилликка алоқаси борлигини инкор қилди.

Ғарб мамлакатлари Саудия версиясининг тўғрилигига ишонишмаяпти ва Қошиқчининг ўлдирилиши борасидаги буюртмачилар подшоҳлиқ оиласи алоқаси борлигида шубҳага боришмоқда. Шу сабабли ғарб етакчилари Ар Риёдга қарши санкция қўллашга қарор қилди. Туркия президенти Ражаб Эрдўғон Қошиқчининг ўлдирилиши аввалдан режалаштирилгани ва қасддан амалга оширилганини айтди.

XS
SM
MD
LG