Ссылки доступа

Тошкентда янги қурилган турар-жой комплекси Бош вазирнинг оғзаки буйруғи билан бузиб ташлангани айтилмоқда (видео)


Тошкентлик 28 яшар тадбиркор пулига “Unique arh project” ширкати тарафидан жорий йили Улуғбек туманида тикланган 3 қаватли турар-жой биноси¸ барча ҳужжатлари мавжуд бўлишига қарамасдан¸ Бош вазирнинг оғзаки буйруғи билан 4 ноябрь куни бузиб ташлангани айтилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мулозими¸ Тошкентда янги қурилган уйларда ис газидан заҳарланиб ўлиш холлари кўпайганидан дарғазаб бўлган Бош вазир шундай буйруқ берганини билдирди.

– Шу боис Абдулла Ниғматович (Бош вазир) Жаҳонгир Обидовичга (шаҳар ҳокими) топшириқ берди. Бу инвестор қурган бошқа уйларни ҳам текширинглар¸ деб. Шу топшириқ асосида Улуғбек тумани Риштон тор кўчасидаги 106-уй шанба кечқурун бузилди. Буларнинг ҳаммаси оғзаки буйруқ асосида бўлди¸ деди исми айтилмаслигини истаган ҳокимлик мулозими.

Бу мулозим¸ тадбиркор томонидан қурилган Улуғбек туманидаги уйни бузиш учун суд қарори бўлмаганини эътироф қилди.

В Ташкенте строящуюся новостройку снесли по устному приказу премьер-министра
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:39 0:00

Муҳаммадбобур Хўжаев бу "бедодлик"дан кейин бир кечада сочи оқариб кетганлигини айтади. "Уй қурилиши учун изн берилган барча ўнлаб ҳужжат бор. Аммо уйни ҳеч бир ҳужжатсиз¸ суд қарорисиз¸ Бош вазирнинг бир оғиз эмоционал гапи билан бузишди. Бундан ташқари¸ менинг молиям асосида уй қурган пудратчилиларга бир ҳафта ичида бошқа бир нечта уйни ҳам бузиб¸ уй эгаларига компенсация тўлашни буюришди¸ дейди суҳбатдош".

​Тадбиркор уй ва ер участкасининг қонунчиликка мувофиқ ўзига тегишли эканини тасдиқловчи ҳужжатлар тўпламини тақдим қилди. Суҳбатдош¸ ўзи қурдирган уйлардан бирида яшовчиларнинг ис газидан ўлгани боис раҳбарлар ғазабига учраганини айтади. "Қурувчиларнинг айби йўқ болалар ўлимида. Мана акт. Жорий йилнинг 11 июлида уй ўз эгасига топширилган. Уйни сотиб олган одам кейинчалик иситиш қувурларини алмаштирган"¸ дейди тадбиркор.

Тошкентлик тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев Юнусобод туманидаги уйда одам ўлгани учун Улуғбек туманидаги уйни қайси қонунга кўра буздиришганига расмий жавоб талаб қилишини айтади.

Суҳбатдош бу уйни тиклаш жараëнида тинимсиз ўлпон тўлатилгани¸ чунончи “ихтиëрий-мажбурий” тарзда бешта милиция ходимига текин уй беришга мажбур бўлганини ҳам очиқлайди:

"Нега улар безбетларча келиб, мен қанча маблағ сарфлаб қурган уйни ер билан яксон қилишди? - дейди бир кечада 620 минг долларлик иморати бузилган тадбиркор.

XS
SM
MD
LG