Ссылки доступа

Ўшлик баклажкачи аёл: “Дардларимга шифо бергин, ғойибдан уй ато эт, Оллоҳим!” (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Самарқанддаги форумда собиқ маҳбуслар реабилитацияси масаласи кўтарилади. (ўзбек тилида видео)

- Ўшлик баклажкачи аёл: “Дардларимга шифо бергин, ғойибдан уй ато эт, Оллоҳим!”. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида истиқомат қилувчи Фазилат опа Турдибоева икки йилдан бери баклажка йиғиб, сотиш билан кун кўради. Иккинчи гуруҳ ногирони бўлган бу аёл авваллари бировларнинг кирини, идиш-товоғини ювган, ҳатто энагалик қилган. Бироқ юрак хасталиги ва тутқаноқ касали сўнгги пайтларда опанинг бошқа иш билан шуғулланишига имкон бермай қўйган. (ўзбек тилида видео)

- Абдулазиз Карим кам таъминланган оилаларга ёрдам акциясини бошлади. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида ўзининг лирик қўшиқлари билан танилган, ҳозирда Истанбулда яшаётган хонанда Абдулазиз Карим Ўзбекистондаги кам таъминланган оилаларга ёрдам акциясини бошлади. Бу акцияга Истанбулдаги ўзбек тадбиркорлари ҳам қўшилмоқда. (ўзбек тилида видео)

- Курантга тиралган "қора тобут" бузиб ташланди. Тошкент тимсолига айланган курант биносига ëпиштириб пластик ва қора шишадан қурилган бино 20 ноябрь куни бузиб ташланди. 1947 йили қурилган меъморлик обидасига туташ қурилган "Курант" кафеси блоггерлар томонидан "қора тобут" деб номланиб¸ ижтимоий тармоқларда танқид қилингани ортидан¸ 9 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими унинг бузилишини билдирган эди. (ўзбек тилида видео)

- "Лирика" бангфурушлари жинсий зўравонлик билан таҳдид қилинди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) "Лирика" психотроп дори воситасини сотишда айбланиб, 2 киши самосуд қилингани акс этган видеога алоқадор бир шахс "топилганини" маълум қилди. (ўзбек тилида видео)

- Хоразмлик тадбиркор: "17 йил ишлатган бозоримни ноқонуний ёпишди". (ўзбек тилида видео)

- Умида Аҳмедова Ўзбекистондаги аҳвол ва аёл ҳуқуқлари хусусида. Ўзбекистонлик таниқли фотосуратчи ва ҳужжатли кино устаси Умида Аҳмедова “Озодлик”нинг қирғиз хизмати саволларига жавоб берди. Ўз сўзида У.Аҳмедова Ўзбекистондаги бугунги вазият, шахс ҳуррияти ва аёл ҳуқуқлари, хусусан, ижодкор хотин-қизларга муносабат ҳақида сўз юритди. (ўзбек тилида видео)

- Охирги 2 йилда Ўзбекистондаги сиёсат қандай ўзгарди? Бу ҳақда ўзбек консули нима дейди? Ўзбекистоннинг Юнонистондаги Бош консули Озодлик саволларига жавоб берди. (ўзбек тилида видео)

- Осиё: солиқчилар Қирғизистоннинг йирик провайдир ишини тўхтатиб қўйишди. "Акнет" иши: провайдернинг тинтуви ортида ким турибди? Хитойда яшаётган этни қирғиз ва қозоғларнинг қариндошлари яқинларини "қайти тарбиялаш" лагерларидан озод этишда ёрдам сўрамоқда. Қишлоқлик депутат ягона бўлган болалар боғчаси учун курашмоқда. Олмаотада Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларидан "ёрдамчиларни" ушлашмоқда. (видео Настоящее время)

- Жээнбеков-Атамбаев: Ҳокимият учун бир йиллик синов. Бир йил аввал – 24 ноябрь куни – Сооронбай Жээнбеков давлат раҳбари лавозимига расмий равишда қирди. (видео директ)

- Тожикистон қамоқхоналар бошлиғи ишдан олинди. Ишдан олиниш Хўжанддаги колонияда исён рўй берганидан кейин бўлди. (видео Настоящее время)

- Сўнгги фильм. Қаҳрамон онанинг орзулари. Ушбу фильмда биз қаҳрамон она - Айнагул Исакованинг бир куни ҳақида айтиб берамиз. Етти фарзанднинг онаси Норин вилояти Отбоши туманининг Оқсой қишлоғида туғилиб, шу ерда ўз баҳтини топган. Фильмнинг муаллифлари ёш кетган Уланбек Эгизбаев ва оператор Бексултан Абибакирдирлар. (видео Директ)

- "Акнет" иши: нима учун энг йирик интернет провайдерда тинтув ўтказилди. (видео Директ)

- Тожикистонда оилавий зўравонликка қарши акция ўтмоқда. (ТРдан видео)

- Талибон билан қўшничилик. Умари Хайём қишлоғи Фархор туманида, Афғонистон билан чегараси олдида жойлашган. Қоронғу тушиши билан қишлоқдаги ҳаёт тугагандай бўлади – маҳаллий аҳоли ҳовлиларидаги чироқни ёқмайдилар, деразаларни эса ёруғликни ўтказмайдиган парда билан тўсади. (ТРдан видео)

- Кўп фарзандли оналар, бир бирига ёрдам бериш ва WhatsApp. Остонада «Алтин алка» медали совриндорлари бир бирига WhatsApp орқали моддий ёрдам беришмоқда. Кўп болали оналарнинг гапига кўра, чатнинг очилишидан бошлаб уч йил ичида улар сезиларли даражада ёрдам олган. (ҚРдан видео)

- Италияликлар бутун Хитойни қандай қилиб ҳақорат қилишди. Мода дунёсида навбатдаги ирқчилик жанжали рўй берди. Бу гал дизайнерлар Доменико Дольче ва Стефано Габбаналар билан. Италияликлар қандай қилиб бутун Хитойни ҳақорат қилдикки, юлдузлар ушбу бренддаги кийимлари ташлаб юбормоқда. (видео Директ)

- Шинжондаги қариндошларини қутқариш ҳақидаги яна бир илтимос. (ҚРдан видео)

- Қиммат ва сифатсиз. Павлодарликлар кўмирдан норози. (ҚРдан видео)

- "Бир киши соғлиғи учун зарарсиз 3500 рублга яшаб бўлмайди": депутатнинг тажрибаси. (видео Настоящее время)

- Москва мэри: муҳожирлар жиноятларни содир этиш ҳоллари камаймоқда, қонуний яшаш ва ишлаш эса кўпаймоқда. Бу ҳақиқатми? (видео Настоящее время)​

- "ЧВК Вагнер" қандай шаклланган. Пригожиннинг тизими "ЧВК Вагнера" деб номланган ширкатнинг ҳалок бўлган россиялик аскарлар хотирасига ибодатхона қурди. BBC ЧВКни Пригожиннинг тизими билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди. Донбассдаги жанглар иштирокчиси Эдуард Мирошников ЧВКнинг 2014 йилда қандай шаклланганини айтиб берди. (видео Директ)

- Александр Винербергер томонидан олинган Украинадаги очликнинг ноёб суратлари. (видео Настоящее время)​

- РФда 9 нафар сурияликлар сиртдан судланди: уларни учувчи Пешковнинг ўлдиришида айблашди. (видео Директ)

- Чўлдан турк султонига мактублар. Ўрта Осиё ҳукмдорлари ва Усмон империясининг султонларининг ёзишмаларини Олмаотада бўлиб ўтган «Усмон давлатининг Ўрта Осиё давлатлари билан алоқаларига оид архив ҳужжатлари» кўзргазмасида тақдим этишди. (фотогалерея)

- Литвада "Яндекс.Такси"ни йўловчиларни кузатишда айблашди. (видео директ)

- КХДР ва Жанубий Корея армияларининг зобитлари демилитаризация ҳудудида учрашди. (видео Директ)

- Шинжондаги лагерларнинг хроникаси. (материаллар тўплами)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG