Ссылки доступа

Экстремистик гуруҳларнинг 160дан ортиқ аъзоси пушаймон бўлиб Тожикистонга қайтди


Тожикистон ИИВ тарқатган хабарга қараганда, шу йилнинг 9 ойи мобайнида «Ислом давлати», «Ансоруллоҳ» ва бошқа экстремистик гуруҳларнинг 160дан ортиқ аъзоси ватанга қайтиб келган.

Мамлакат ИИВ раҳбарининг катта маслаҳатчиларидан бири Қудратулло Ғуломовнинг сўзларига қараганда, «адашган» ватандошларни мамлакатдаги одатий турмуш тарзига қайтариш борасида олиб борилган ташвиқот тадбирлари натижасида ИД, «Салафийлар», 24 лар гуруҳи ва «Ансоруллоҳ»нинг 163 нафар собиқ аъзоси юртга қайтган. Улар оила аъзолари билан МДҲ ва узоқ хориж мамлакатларида бўлган эди.

Қудратулло Ғуломов шунингдек, хориждаги ислом университетларида қонунга зид равишда таълим олган тожик талабалари борасидаги статистика маълумотларини ҳам келтирди. 9 давомида ватанга 68 нафар ёш тожикистонлик қайтди. Унинг сўзларига қараганда, ақлсизлик туфайли экстремистлар сафларига кириб қолган ёшларни юртга қайтариш вазирликнинг Тожикистонда ислом радикализмини тарқалишини олдини олиш борасидаги дастурининг бир қисмидир.

Қудратулло Ғуломовнинг маълум қилишича, вазирлик тинч турмуш тарзини тарғиб қилиш ва аҳоли билан, жумладан жанг қилиш учун Сурия ва Ироққа йўл олган ёки «Салафийлар» оқимига аралашиб қолганларнинг қариндошлари билан учрашиш йўлини танлади.

Унинг айтишича, аҳоли билан учрашувларда агар фуқаролар ўз хоҳишлари билан Тожикистонга қайтиб ва содир этган жиноятларига тавба қилса ёки уларнинг ҳаракатларида бошқа жиноят аломатларининг кўринишлари йўқ бўлса, улар жиноий жавобгарликдан озод қилинишлари юзасидан тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Тожик расмийларининг шу йилнинг сентябрь ойида эълон қилган маълумотларига қараганда, 1900 нафар Тожикистон фуқароси Сурия ва Ироққа йўл олган в у ерда «Ислом Давлати» сафларига қўшилган.

XS
SM
MD
LG