Ссылки доступа

Қозоғистон ИИВ ўз фуқароларининг Россиядаги оммавий муштлашуви тафсилотларини сўзлаб берди (видео)


Қозоғистон Ички ишлар вазирлигида ижтимоий тармоқларда тарқалган, Қозоғистон фуқаролари қатнашган муштлашув видеосини шарҳлашди, деб хабар бермоқда «Казинформ» ХАА.

«Видеодаги ҳодиса жорий йилнинг 22 ноябрь куни Россия ҳудудида, Амур влоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида бўлган. Ишчиларнинг оммавий муштлашвида Тожикистон фуқаролари ва бизнинг ватандошларимиз қатнашган», - деб таъкидлади идоранинг расмий вакили Алмас Садубаев.

ИИВда содир бўлган воқеанинг ҳолатлари маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганилаётганлигига аниқлик киритишди. Ҳамма айбор шахслар аниқланган.

Аввалроқ Россия ОАВ Амур газни қайта ишлаш заводи ҳудудида 22 ноябрь куни иккита ишчилар гуруҳининг оммавий муштлашуви бўлиб ўтганлигини хабар қилишган эди. Таъкидланишича, қирғизистонликлар ва қозоғистонликлар муштлашиб қолишган.

Дастлабки ахборотга кўра, жанжал маиший асосда келиб чиққан. Иштирокчилардан бири реанимацияга тушган. Ижтимоий тармоқларда муштлашувнинг видеоси тарқалди.

XS
SM
MD
LG