Ссылки доступа

Абдулазиз Комилов Женевада Афғонистон масаласини муҳокама қилади


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов бошчилигидаги делегация 2018-йил 28-ноябр куни Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Шунингдек, ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси бир қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади.

Ўтган ҳафта Европа Иттифоқи халқаро ҳамжамиятни Афғонистондаги тинчликка эришишга ҳисса қўшишга чақирди. Ўтган ой Кобулда бир қатор ҳужумлар содир этилди.

25 ноябрь куни Афғонистонда камида 20 нафар полиция ходими Фароҳ вилоятида Толибон жангарилари томонидан пистирма уюштирган пайтда ўлдирилди, дея хабар берди Associated Press (AP) агентлиги.

Афғонистон хавфсизлик кучлари НАТО қўшинларининг аксарияти 2014 йилда Афғонистондан чиқиб кетган вақтдан бери Толибон ва бошқа қуролли гуруҳларнинг ҳужумларини бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG