Ссылки доступа

Тожикистонда велотеракт ижрочиси хорижликлар ўлдирилиши борасида сўзлаб берди (видео)


Душанбе-Данғара трассасида хорижлик велосайёҳларни ўлдирганликда айбдор деб топилиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ҳусейн Абдусамадов мазкур терактга тайёргарлик борасида гапириб берди.

Шу йилнинг июль ойида Данғарада велосаёҳатчиларга ҳужум қилган гуруҳ раҳбари Ҳусейн Абдусамадов 21 ноябрь куни ТР Жиноят кодексининг 9 моддаси: шафқатсизларга ўлдириш, терроризм, экстремизм, жиноий тўда ташкил қилиш, мулкни қасддан йўқ қилиш, фуқароларни хориждаги жанговар ҳаракатларга жалб қилиш ва бошқа жиноятлар бўйича айбдор деб топилди.

Видеолавҳада Ҳусейн Абдусамадов илк бор ҳужум ҳақида сўзлаб беради. «Биз аввалига Душанбе-Майхура йўлига бордик, аммо у ерда сайёҳларни учратмадик. Шундан сўнг Душанбе-Турсунзаде йўлини кўздан кечирдик. У ерда ҳам сайёҳларни кўрмадик. Душанбе-Куляб трассасида биз хорижлик велотуристларни учратдик. Улар етти киши эди. Биз аввалига уларнинг устига бостириб бордик, сўнг пичоқ билан ҳужум қилдик. Шундан сўнг яшириндик», - дейди Ҳусейн Абдусамадов.

У маълум муддат Сурия ва Ироқда бўлганлигини тан олди. «Биз «Ислом Давлати» гуруҳига қасам ичганмиз. Биз Туркияга келганимизда, олдимизга Қори Носир келиб, Тожикистон Ислом Уйғониш партияси ва «Ислом Давлати» гуруҳи ўртасида Тожикистонда теракт уюштириш масаласида келишувга эришилганилигини айтди. Бизга айтишдики, хорижликларга ҳужум –Тожикистоннинг халқаро майдондаги имижига зарба бўлади», - дейди тўда раҳбари.

Хусейн Абдусамадов рассказал о нападении на ведотуристов
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:21 0:00

29 июль куни радикал қарашлар тарафдорлари тушган автомобиль Тожикистон бўйлаб сайёҳатга чиққан хорижликларга бориб урилди. Шундан сўнг эркаклар пичоқ билан велотуристларга ҳужум қилди. Ҳодиса оқибатида тўрт нафар сайёҳатчи ҳалок бўлди, яна икки нафари жароҳат олди.

Сайёҳларга бевосита ҳужум қилган беш кишидан, фақат Ҳусейн Абдусамадов тирик қолди, қолган тўрт нафари махсус амалиёт вақтида йўқ қилинди. Данғарада велотуристларга ҳужум бўйича айбланганлар устидан суд Тожикистон Адлия вазирлигининг 1-сони тергов изолятори биносида бўлиб ўтди. Суд ўриндиғида 15 киши, жумладан Ҳусейн Абдусамадов ўтирди.

XS
SM
MD
LG