Ссылки доступа

Қурултой делегатлари собиқ президент Атамбаевга қарши жиноий иш очтиришга эришмоқчи


Бишкекда бўлиб ўтган мухолифат қурултойи делегатлари Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни апрель инқилоби идеалларига хиёнат қилиш ва ҳокимиятни қонунга хилоф равишда тортиб олишда айбламоқда. Улар бу ҳақида бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида эълон қилишди, деб ёзади маҳаллий ОАВ.

Уларнинг сўзларига кўра, биринчи кенг миқёсли учрашув иштирокчилари резолюциянинг барча бандларини қадам-бақадам амалга оширишмоқчи. Хусусан, Бош прокуратура томонидан Алмазбек Атамбаевга қарши жиноий иш очиш, парламент томонидан собиқ давлат раҳбарининг дахлсизлик мақомидан маҳрум этилишига эришиш мақсад қилинган.

Иссиқкўл вилояти ҳукуматининг собиқ ваколатли вакили Эмильбек Каптагаев ҳозирги президент Сооранбай Жээнбековга бошқаришнинг “бузуқ” тизими мерос бўлиб қолган, деб ҳисоблайди. Бироқ қурултойда ҚСДП ворисининг йил давомидаги фаолияти қониқарли деб баҳоланган. “Аммо биз Сооранбай Жээнбековга аждарҳога айланиб кетишига йўл қўймаслигимиз керак”, - деди Каптагаев.

Матбуот анжумани иштирокчилари маълум қилганларидек, қурултой ўз мақсадига эришган. Улар иккинчи форумни 2019 йил апрель ойида ўтказишни режалаштиришмоқда.

Бишкекда 24 ноябрь куни жамоатчилик-сиёсат ташкилотчилиги остида “Қирғизистон: кеча, бугун, эртага” мавзусида қурултой ўтказилди. Тадбир якунида мамлакат президенти Сооранбай Жээнбековнинг ўтган йилдаги фаолияти қониқарли деб топилди. Собиқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевнинг ўтган олти йил давомидаги президентлиги қониқарсиз дея қайд этилди. Шунинг учун унинг президентлик лавозимидаги фаолиятига ҳуқуқий баҳор бериш ва уни дахлсизлик мақомидан маҳрум қилиш бўйича талаблар билдирилди. Шу бўйича Жогорку Кенеш ва Бош прокуратурага тегишли таклифлар юборилди.

Бундан ташқари, қурултой резолюциясида сиёсий маҳбусларнинг жиноий ишларини қайта кўриб чиқиш ва ҚРнинг янги Конституциясини қабул қилиш бўйича ташаббус илгари сурилди. Жўқорғу Кенешнинг жорий чақириқдаги фаолиятига ҳам салбий баҳо берилди.

Алмазбек Атамбаев Қирғизистонни 2011-2017 йилларда бошқарган.

XS
SM
MD
LG