Ссылки доступа

Ғарб мамлакатлари Украинани қўллаб-қувватлаб, Россияни денгизчиларни озод қилишга чақирмоқда


Ғарб мамлакатлари Қора денгизда Москва томонидан назорат қилинадиган Қрим ярим оролида Россия томонидан Украинага тегишли кемалар ўққа тутилиб, 23 нафар денгизчи ушланганидан кейин Киевни қўллаб-қувватлаб чиқди.

БМТ майдонларида ва 26 ноябрь куни тарқатилган баёнотда Ғарб, Украина суверенитетини ва халқаро Шартномалар бузилганини таъкидлади ва Москвани қўлга олинган денгизчиларни зудлик билан озод қилишга чақирди, денгизчилардан олти нафари якшанба куни юз берган тўқнашув вақтида жароҳат олди.

«Қўшма Штатлар Россиянинг мазкур тажовузкор қадамларини қоралайди», - дея баёнот берди АҚШ давлат котиби Майк Помпео, у Россияни Украинага кемаларни ва экипаж аъзоларини қайтаришга чақирди, шунингдек «Украина суверенитети ва унинг халқаро тан олинган ва сув ҳудудларига ҳам жорий қилинган ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга” даъват қилди. Помпеонинг сўзларига қараганда, ҳар икки томон босиқ бўлишлари ва ўз зиммаларига олган халқаро мажбуриятларни бажаришлари, Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Петр Порошенко вазиятни барқарорлаштириш йўлида бевосита иштирок этишлари керак.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли денгизда юз берган ҳодисани «Украина суверенитетини очиқчасига бузиш», дея атади ва Россия Украинадаги кескинликни юмшатишни истамаётганини қайд қилди. Унинг баёнот беришича, «АҚШ Россия тажовузига қарши украин халқини қўллаб-қувватлашда давом эттаверади».

Буюк Британиянинг БМТдаги элчисининг ўринбосари Джонатан Алленнинг айтишича, ўзининг Украинага қарши сўнгги ҳаракатлари билан Россия Ғарбга чақириқ билан чиқмоқда. «Россия Қримнинг ноқонуний аннексиясини мустаҳкамламоқчи ва Азов денгизини аннексия қилмоқчи. Россия, халқаро ҳамжамият индамасдан бунга рози бўлишини ва буни замонавий реалик сифатида қабул қилишини истаётган кўринади. Йўқ, биз қабул қилмаймиз, - деди Аллен. - Янги реаллик ташкил қилиш орқали тарихни қайта ёзишга Россияга имкон бериш керак эмас».

Украина парламенти Порошенконинг “Россия томонидан бўлган тажовузи олдида” ожиз қолган айрим минтақаларда ҳарбий ҳолат жорий қилиш тўғрисидаги илтимосини қўллаб-қувватлаганидан кейин Ғарб мамлакатларининг вакиллари изоҳлар билан чиқа бошлади. Ҳарбий ҳолат 28 ноябрдан бошлаб 30 кун муддатга жорий қилинди.

XS
SM
MD
LG