Ссылки доступа

Тожикистон банклари кредитлар бўйича фоиз ставкаларини камайтиришга тайёр эмас


Председатель Национального банка РТ Джамшед Нурмухаммадзода
Председатель Национального банка РТ Джамшед Нурмухаммадзода

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси депутатлари Миллий банк банк кредитлари борасида фоиз ставкаларини камайтириш бўйича ўзларининг таклифларини эътиборга олмаганидан шикоят қилишмоқда.

Тожикистонда кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари миллийтвалюта (сомони)да 28% ташкил қилади. Иқтисодчиларнинг фикрича, бу каби ставкалар билан тадбиркорлар муваффақиятли бизнес юрита олишмайди.

Парламент депутати ва иқтисод фанлари доктори Рустам Қудратовнинг 26 ноябрь куни айтишича, депутатлар Миллий банкка бир нечта таклифлар билан чиққан, бу каби таклифлардан бирикредитлашда фойдали талабларни жорий қилишдир.

«Биз Миллий банкка фоиз ставкаларини 16-18%гача камайтириш таклифини бердик. Бироқ биз бош мувоффиқлаштирувчининг Ҳисоботида ўртача фоиз ставкалари ҳамон 28,5% даражасида қолганини кўрдик. Наҳотки бизнинг тадбиркорлар шу ставкаларда кредит олиб улардан қутилиши мумкин? 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Миллий тараққиёт стратегиясида кичик ва ўрта тадбиркорлик мамлакат тараққиётининг асоси сифатида кўрилган: ҳар йили мамлакатда яхши ойлик тўланадиган камида 100 мингта янги иш ўринлари яратилиши керак ва ҳукумат бу масалада тадбиркорларга суянади», - дейди суҳбатдош.

ТР Миллий банки раиси Жамшед Нурмухаммадзода депутатларнинг бу масаладаги таклифи бўйича парламентда сўзлаган нутқида, тожик банклари депозитларни юқори фоизларга жалб қилаётганини, шу сабабли кредитларни кам фоизда бера олмаслигини айтди, чунки унинг сўзларига қараганда акс ҳолда банклар зарар кўрар экан.

"Бугунги кредитларнинг 60-70% и юқори фоизлар бўйича 10-15 йил муқаддам олинган. Кредитлар фоиз ставкаларини бир зумда қисқартиришнинг иложи йўқ, чунки кредит ташкилотлари уларни 20% билан олган. Бунинг устига банк харажатлари ва солиқлар бор", - деди Миллий банк раиси.

XS
SM
MD
LG