Ссылки доступа

Ўзбекистонда илк бор бутун мамлакат бўйлаб Қуролли кучлар машқлари бўлиб ўтмоқда


Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 26 ноябр куни илк бор республика бўйлаб мамлакат Қуролли кучларининг кенг қамровли машқларини бошлади, дея хабар берди РИА Новости муассаса вакилининг сўзларига таянган ҳолда.

«Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли кучлар олий бош қўмондонининг фармойишига биноан Мудофаа вазирлигининг кучлари ўқув тревогасига киришди», – дейилади хабарда.

Ҳарбий муассасанинг таъкидлашича, машқлар беш кун давом этади ва тўртта босқичдан иборат бўлади. Машқлар жараёнида мамлакат мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг арииянинг жанговор тайёргарлик ҳолатига келтиришда раҳбарлик даражаси белгилаб берилади.

Бундан аввал, Ўзбекистон Қирғизистонга нота юбориб, душанба куни Қуролли кучларнинг жанговор тайёргарлиги борасида ўтказиладиган тадбир ҳақида хабардор қилгани маълум қилинган эди. Ҳужжатда, «тадбир Ўзбекистон бошқа мамлакатлар билан ўз зиммасига олган мажбурияга қатъий амал қилган ҳолда ўтказилаётгани ва бошқа мамлакатлар манфаатларига қарши қаратилмагани» таъкидланади.

2018 йилда Global Firepower халқаро ташкилотининг жаҳоннинг энг кучли армиялари рейтингида Марказий Осиё мамлакатларидан Ўзбекистон 39 ўринни эгаллади. Ўтган йили Ўзбекистон рейтингда 48-ўринда эди.

XS
SM
MD
LG