Ссылки доступа

Сингапур Тошкентда 2,5 миллиард долларлик "ақлли шаҳар" қурмоқчи


Сингапур Тошкент вилоятида 2,5 миллиард долларлик «ақлли шаҳар» қуришни режалаштирмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, бу борадаги меморандум Сингапурнинг Universal Success Enterprises ширкати ва Давлат инвестиция қўмитаси ўртасида Тошкентда 19-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтган туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум доирасида имзоланди.

.Мазкур лойиҳа 2021 йил охиригача амалга оширилиши кутилаётир.

Universal Success Enterprises ақлли ва саноат шаҳарларини қуришда тажрибага эга. Хусусан, компания томонидан Ҳиндистонда 152 гектар майдонда Kolkata West international city шаҳарчаси ва 400 гектар ҳудудда Dholera special investment region лойиҳаси амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG