Ссылки доступа

Грузияда президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади


Грузияда икки номзод иштирокида президентлик сайловларининг иккинчи турига овоз бериш бўлиб ўтади.

Бу ҳукмрон Грузин Орзуси партияси томонидан қўллаб қувватланаётган Саломе Зурабишвили ва мухолифатдаги "Куч бирликда" ҳаракати томонидан чиқарилган Григол Вашадзедир. Бу давлат бошлиғи ва қуролли кучлар олий бош қўмондони иккинчи турда аниқланадиган мамлакат тарихидаги биринчи ҳодисадир. Фуқаролар бешинчи президент учун овоз берадилар, у олти йил муддатга сайланади (истисно шаклида). Бу бевосита овоз бериш йўли билан ўтадиган сўнгги сайловлардир: келгусида давлат раҳбари 300 делегатдан иборат таркибдаги сайловчилар коллегияси – парламент аъзолари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари вакиллари томонидан сайланади.

28 октябрда бўлиб ўтган президент сайловларида ғолиб аниқланмади, 25 номзоддан ҳеч бери овоз бериш жараёнида сайловчиларнинг 50% дан кўп овозини олмади. Энг яхши натижага Зурабишвили (38.6%) ва Вашадзе (36.7%) эришди.

МСК ахборотига кўра, бугун 28 ноябрда соат 8:00 да 3703 та сайлов участкаси, шу жумладан 30 дан ортиқ хорижий мамлакатлардаги 55 та участка очилди. Бошланган президентлик сайловларида Грузия Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 3 миллион 528 минг 658 нафар сайловчи қатнашиши мумкин.

Биринчи турдан фарқли равишда иккинчи босқичда 50% ли тўсиқ мавжуд эмас, энг кўп овоз олган номзод ғолиб бўлади. Бугунги кун Грузияда дам олиш куни деб эълон қилинган, хориждаги сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 0:00 га қадар ишлайди.

Овоз бериш жараёнини 1300 дан ортиқ кузатувчилар, тахминан 17 мингдан ортиқ сайлов субъектлари вакиллари ҳамда 48 мингдан ортиқ маҳаллий кузатувчилар кузатиб бормоқдалар, улар 29 ноябрда дастлабки мониторинг якунларини эълон қиладилар.

Сайланган президентнинг инаугурацияси 16-декабрда ўтказилади. Қасамёд қабул қилиш ва мамлакатнинг янги президенти лавозимига киришиш Грузия конституциясига кўра, у сайланган кундан учинчи якшанбада ўтказилади. Амалдаги мамлакат раҳбари Георгий Маргвелашвилининг ваколатлари янги сайланган президент қасамёд қилган вақтдан бошлаб тугатилади.

XS
SM
MD
LG