Ссылки доступа

Путин илк бор Украина кемаларинининг қўлга олиниши билан боғлиқ ҳодисани изоҳлади


Россия президенти Владимир Путин Қора денгизда Россия кемалари томонидан украин денгизчиларининг қўлга олинишидан уч кун ўтиб «бу иғвогарлик кейинги йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан амалдаги ҳукумат томонидан уюштирилгани» юзасидан баёнот берди.

Бу хақда Путин ВТБ Капиталнинг «Россия зовет!» («Россия чорлайди») форумида баёнот берди.

Бундан аввал Украина президенти Петр Порошенко Россия ҳарбийлари томонидан украин кемаларининг ушланишини "тўғридан тўғри тажовуз акти" дея атаган эди.

Конфликт в Керченском проливе в версиях России и Украины. Сравниваем
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:27 0:00

Путин шунингдек, мамлакат шарқидаги можаро вақтида ҳам Украинада ҳарбий холат жорий этилмаганини таъкидлаб ўтар экан, нима учундир «кичикроқ ҳодиса» туфайли жорий қилинганини қайд қилди. Путин "ҳазиллашиб", ТАСС ёзганидек, агар украин расмийлари «нонуштага чақалоқларни талаб қилгудек бўлса, уларга чақалоқларни тақдим қилишади: ахир улар «уларни егиси келди, нима қила олардик» дейишади,- дея тахмин қилди.

Россия назоратидаги Симферополь суди 28 ноябрь куни украиналик денгизчиларга эҳтиёт чоралари куриш борасида қарор чиқаришни давом эттирди. Россия расмийлари уларни Россия давлат чегараларини бузганликда айбламоқда.

25 ноябрь куни Украина ҳарбийлари баёнот бериб, Керчь бўғозида 12 миллик ҳудуддан чиқиб кетиши билан кемаларига аввалига Россия кемаси келиб урилгани, сўнг Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилганини маълум қилди. 12 миллик ҳудудни аннексиядан сўнг Россия ўзиники дея ҳисоблайди. РФ ФХХнинг баёнотига кўра, Россия зирҳли «Бердянск» ва «Никополь» артиллерия катерларини ўққа тутган. Украина эса бу катерлар ва «Ян Капа» шатакка олувчи кемасини махсус хизмат томонидан қўлга олинганини айтмоқда. Хабарларга қараганда, Россия Украина кемалари ва ҳарбийларини қайтариш ниятида эмас.

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг маълумотларига қараганда, кемаларда жами 23 киши бор бўлиб, ўққа тутишдан сўнг украин ҳарбийлари билан алоқа узилиб қолди. Олти нафар украиналик ҳарбий хизматчи жароҳат олди, улардан икки нафарининг аҳволи ниҳоятда оғир, дея хабар берди Украина томони.

Шундан сўнг Олий Рада Украина 30 кун муддатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Ҳарбий ҳолат Россия ва Молдованинг айримачилар минтақаси бўлмиш Днестрбўйи билан чегарада жойлашган ўнта вилоятида амал қилади.

XS
SM
MD
LG