Ссылки доступа

Тошкент аэропорти самолётларни қабул қилмаяпти


Тошкентга 28 ноябрдан 29 ноябрга ўтар кечаси қуюқ туман тушгани оқибатида пойтахт аэропорти самолётларни қабул қилмаяпти.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Тошкент аэропортига қўниш учун келаётган самолётлар энг яқин захира аэропортларига йўналтирилмоқда.

Жумладан,Фарғона – Тошкент, Калининград – Тошкент, Москва – Тошкент йўналишидаги самолётлар Навоий аэропортига қўнган.

Москвадан Тошкентга келаётган яна бир рейс эса Бухоро аэропортига йўналтирилган.

“Самолётлар пойтахтда туман тарқашини кутиб, захира аэропортидан Тошкент халқаро аэропорти томон учишади”, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG