Ссылки доступа

Ўзбекистонда "Вақф" жамғармаси 145 талабанинг контракт пулларини тўлаб берди


Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг "Вақф" жамғармаси 145 талабага 1миллиард 200 миллион сўмлик контракт пулини тўлаб берди.

Жамғарма матбуот хизматининг 28 ноябрда билдиришича, бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтган "Илмга эътибор — келажакка эътибор" хайрия акциясининг тақдимоти маросимида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, жамғарма ўтган давр мобайнида диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун 298 миллион 631минг сўм, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 165 миллион 650 минг сўм, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард 170 миллион 86 минг 159 сўм, жами 3 миллиард 343 миллион 956 минг сўмдан зиёд маблағни хайрия қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат ташкилоти жорий йил 10 май куни Адлия Вазирлиги рўйхатидан ўтказилган.

XS
SM
MD
LG