Ссылки доступа

Мирзиёев: Аскарлар ҳарбий қасамёд қабул қилишдан олдин Ўзбекистон тарихидан синов топшириши керак


Бундан буён аскарлар ҳарбий қасамёд қилишдан олдин албатта Ўзбекистон тарихи ва “Темур тузуклари” фанидан синов топшириши керак.. Бу ҳақда 28 ноябрда ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида президент, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев кўрсатма берди.

«Мана, Амир Темур бобомиз билан ҳаммамиз фахрланамиз. Лекин, холисона айтайлик, улуғ Соҳибқироннинг “Тузуклар”ини қанча аскар ўқиган, – дея савол қўйди Шавкат Мирзиёев. – Ёки буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти ва ҳарбий маҳорати ҳақида ҳамма ҳам етарли билимга эгами? Ваҳоланки, бу аждодларимизнинг ғалабалари, стратегия ва тактикаларини дунёдаги кўплаб ҳарбий мактаб ва академияларда бугун ҳам ўрганишади», деб иқтибос келтиради президент матбуот хизмати.

Бундан ташқари Мирзиёев илғор ҳарбий қисмларга улуғ саркардалар номини бериш, моҳир лашкарбошилар ҳақида илмий тадқиқотлар, бадиий китоблар, кинолар яратишга кўрсатма берди.

XS
SM
MD
LG