Ссылки доступа

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ўқувчиларга презервативлар тарқатиш таклифини берди (видео)


Минздрав Казахстана предложил раздавать презервативы школьникам
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:59 0:00

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 ёшдан бошлаб ота-оналарнинг розилигисиз аборт қилишга рухсат берилиши, мактабларда эса бепул презервативлар тарқатиш таклифини берди. Шу тариқа мамлакатда эрта ҳомиладорлик тўлқинини тўхтатиб қолишга уринишмоқда.

Бу ерда гап 15 дан 18 ёшгача бўлган қизлар ҳақида бормоқда. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат жаҳон етакчилари рўйхатидан жой олган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз таклифини кенг жамоатчилик эътиборига тақдим қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишонишича, Қозоғистонда ўсмирлар контрацепция воситалари ҳақида кам билишади ва шу сабабли ундан фойдаланишмайди. Мактабларда бепул презервативлар тарқатилиши билан, амалдорларнинг ишонишича, эрта ёшдагилар ўртасида исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олишга ёрдам беради. Амалдорлар ёшларни жинсий ҳаётга қандай ўргатишлари борасида вазир ўринбосари Лязат Актаева маълумот беришга уялди. Унинг сўзларига қараганда, гап бу ерда биринчи навбатда, 16 ёшдан барча тиббий хизматлар, жумладан абортга имконият яратиш ҳақида бормоқда.

"Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ўсмирлар 16 ёшда олишади, демак улар16 ёшдан тиббий хизматдан фойдаланиш борасида мустақил қарор қабул қилишлари мумкин бўлади. Халқаро экспертларнинг айтишларича, бошқа мамлакатларда шу каби амалиёт мавжуд", –дея таъкидлади Лязат Актаева.

Бир сўз билан айтганда, мабодо 16 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолса, илгари сурилаётган таклифга кўра, у клиникага бориб аборт қилдириши мумкин. Бу масалада ота-оналарининг рухсати талаб қилинмайди.

Ўсмирларнинг абортига ота-оналарнинг ижозатисиз рухсат берилиши ва мактабларда презервативлар тарқатилиши билан боғлиқ масала Қозоғистон парламентида очиқ эшитувлар орқали ҳал қилиниши кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, ҳар йили вояга етмаганларнинг ҳомиладорлиги билан боғлиқ 6 мингдан ортиқ ҳодиса қайд қилинади. Ҳар бир минг ҳодисада ўсмирлар ўртасида учта аборт тўғри келади.

XS
SM
MD
LG