Ссылки доступа

Грузияда президент сайловида Саломе Зурабишвили ғолиб бўлди


Саломе Зурабишвили
Саломе Зурабишвили

Грузияда бўлиб ўтган президентлик сайловида Саломе Зурабишвили ғалаба қозонди. Мамлакат Марказий Сайлов комиссиясининг маълумотлари шундан далолат беради.

Бюлетенларнинг деярли 100 фоизи ҳисоблаб чиқилганида сайловларнинг иккинчи босқичида Зурабишвили учун сайловчиларнинг 59 ярим фоизи овоз бергани маълум бўлди. Мухолифат номзоди Григол Вашадзе 40 фоиздан кўп овоз тўплади.

Грузияда сешанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида, хорижда овоз берганлар ҳисобга олинмаганида, 56 фоиз сайловчи иштирок этди. МСК маълумотига кўра, Зурабишвили Грузиянинг деярли барча йирик шаҳарларида, жумладан, Тбилисидаги барча ўнта округда, шунингдек Кутаиси, Поти, Батуми, Зугдиди ва Горида ғолиб бўлди.

Ҳам Зурабишвили, ҳам Вашадзе бир вақтлар Грузия ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилган. Саломе Зурабишвилини ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси қўллаб-қувватлади. Унинг сайловолди дастурининг асосий ғояси Грузиянинг НАТОга аъзолиги ва мамлакатни тинч йўллар билан бирлаштириш бўлди. Григола Вашадзе номзодини собиқ президент Михаил Саакашвили бошчилигидаги мухолифатдаги “Ягона миллий ҳаракат”коалицияси илгари сурди.

Бир ой муқаддам бўлиб ўтган сайловларнинг биринчи босқичида Зурабишвили ғалаба қозонган эди. Ўшанда мухолифат хукуматни овоз берш натижаларни сохталаштиришда айблаган, Михаил Саакашвили эса бу ҳолда Грузияда "халқ нафратининг цунамиси кўтарилиши"ни айтган эди.

Грузияда президент олти йилга сайланади. Бу грузин давлат раҳбарининг тўғридан тўғри энг охирги сайланишидир.

XS
SM
MD
LG