Ссылки доступа

Қирғизистонда Грузиядан қимматбаҳо автомобиллар контрабандаси фош қилинди


Бош прокуратура баёнот бериб, Грузиядан Қирғизистонга контрабанда йўли билан қимматбаҳо автомобиллар олиб келиш билан шуғулланувчи трансмиллий гуруҳ фош қилинганини маълум қилди.

Идоранинг маълумотига кўра, машиналар божхона тўловлари тўланмаган ҳолда олиб кирилган. Бундан ташқари, гуруҳ Қирғизистонга Россиядан ўғирланган автомобилларни олиб келган ва сотиш учун автомобилларнинг механик ВИН-кодларини ўзгартирган, хисобга олиш учун сохта регистрация ҳужжатлари тайёрланган.

Гумондонлардан бири 28 ноябрm куни Арманистондан Қирғизистонга экстрадиция қилинди, у ўша ерда қочиб юрган эди. Гумондор Бишкекдаги 1-СИЗОга жойлаштирилди.

2018 йилнинг июл ойида хукумат автомобиллар учун божхона тўловлари ва солиқларни 2014 йилги ставкалар даражасига туширди, 2014 йилда мамлакат ЕАЭС (ЕОИХ)га аъзо бўлиб кирмаган эди. Шундан кейин Грузия автомобиллар импорти йўналишидаги мамлакатлардан бирига айланди.

XS
SM
MD
LG