Ссылки доступа

Европа Иттифоқи қирғизистонликлар учун Шенген визаси олишни енгилаштирмоқда


Шенген визасини олиш енгилаштирилади, чунки Европа Иттифоқи 2019 йилда Виза кодексини қайта кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда 30 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё масалалари бўйича махсус вакили, элчи Петер Буриан баёнот берди, дея ёзди маҳаллий ОАВ.

Унинг сўзларига қараганда, Евроиттифоқ Европа бўйлаб сайёҳатга чиқмоқчи бўлган қирғизистонликларга виза олишни енгиллаштирмоқда. "Евроиттифоқ айрим бюрократик жараёнларни бартараф этувчи ва енгиллаштирувчи янги Виза кодексини тайёрламоқда", -деди Буриан.

Шу билан бирга Бурианнинг таъкидлашича, ноқонуний миграция сабаб виза ва визасиз муносабатлар таъсирлидир, бошқа томондан эса коммуникация масаласи ўзаро ҳамкорлик учун ўта ҳам муҳимдир.

"Евроиттифоқ мигрантларга муҳтож. Бизнинг аҳоли қариб бормоқда, демография шундан далолат бермоқда. Биз яхши тайёргарликдан ўтган ёшларга муҳтожмиз. Бироқ таълим олган ва билимли кадрлар Европага келиб, масалан Қирғизистон сингари мамлакатларни кучсизлантириш керак эмас. Биз шу тариқа Қирғизистон кучсизланишини истамаймиз", - деди элчи.

Қирғизистонинг Европа билан, худди Грузия ва Украина сингари визасиз режими қачонлардир бўладими деган саволга, Европа Иттифоқининг МОдаги элчиси “қачонлардир бу юз беришини” таъкидлади.

Қирғизистонликлар 28та мамлакат аъзо бўлган Европа Иттифоқига аъзо ва ЕИ таркибига кирмайдиган мамлакатларга киришда албатта виза олишлари керак.

XS
SM
MD
LG