Ссылки доступа

АҚШда тақиқланган туркман пахтасидан тайёрланган товарлар сотилмоқда


Қўшма Штатларда туркман пахтасидан тайёрлаган маҳсулотларнинг сотилаётгани ҳақидаги хабар 27 ноябрь куни давлатга тегишли марказий «Туркменистан» газетасида пайдо бўлди.

“Савдо китлари туркман тўқимачилик маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқмоқда” деб номланган мақолада таъкидланишича, Американинг «Walmart» улгуржи савдо компанияси ва «Amazon.com» савдо интренет сайти харидорларга туркман пахтасидан тайёрланган маҳсулотларни таклиф қилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Америка Қўшма Штатлари Божхона хизмати 2018 йил 18 май куни Туркманистондан пахта импортини, шунингдек мазкур хом-ашёдан дунёнинг қайси давлатида тайёрланганидан қатьий назар маҳсулотларнинг барча турининг мамлакатга киритилишини тақиқлади. Тақиқларга қарамай, «Walmart» ва «Amazon» туркман пахтасидан тайёрланган товарлар билан савдо қилмоқда.

Айни дамда “Озодлик” радиоси «Walmart» ва «Amazon» компанияларидан, шунингдек АҚШ Божхона хизматидан бу маҳсулотлар қандай талабларга биноан сотилаётгани юзасидан изоҳ олишга уринмоқда.

19 ноябр куни хукуматга тегишли «Ата Ватан Туркменистан» интернет нашри Американинг Вирджиния штатида рўйхатдан ўтган “Гоза” компанияси 100 фоиз туркман пахтасидан тайёрланган сочиқ ва бошқа тўқимачилик маҳсулотларини АҚШ бозорига олиб кираётгани борасида хабар тарқатган эди.

«Туркменистан» газетасининг таъкидлашича, «Amazon» ва «Walmart» томонидан жаҳонга тақдим қилинаётган туркман тўқимачилик махсулотлари туркман тўқимачилик саноатини очади, ҳамда талабнинг ошиши учун уларни сотаётган бошқа компанияларга “янги имкониятлар”ни яратади. Шунингдек мақолада, туркман пахтасидан тайёрланган сочиқларга талаб юқори экани таъкидланади.

XS
SM
MD
LG