Ўзбекистон президентининг фармонига биноан, бундай ҳужжат 10 кун ичида берилиши керак.
«Чиқиш визаси» бугунги кунда айни пайтда чет элга чиқиш паспорти ҳам ҳисобланган фуқаролик паспортига урилади. У иккита кўринишда бўлиши мумкин. Бу ёки узоқ хориж мамлакатларига чиқиш учун атиги икки йил амал қиладиган махсус ёрлиқ ёхуд ўша паспортнинг ўзидаги прописка учун ажратилган саҳифада яқин хориж мамлакатлари, жумладан Россияга чиқиш учун қўйиладиган ИИВнинг “думалоқ муҳри” бўлиши мумкин.
Стикерлар ёпиштириладиган, 2011 йил намунасидаги паспортлар 2021 йилгача ҳақиқий ҳисобланади.
Халқаро ҳамжамият бундай визаларнинг берилиши осонгина мамлакатда мухолифатга қарши курашиш қуролига айланиши мумкинлигини билдириб, бир неча бор чиқиш визалари тизимини танқид қилиб чиқди.
Чиқиш визалари яқинда бекор қилинган охирги мамлакатлардан бири Куба бўлди. Мамлакат бу амалиётдан 2013 йил январда воз кечди.
Ўзбекистон – собиқ Совет Иттифоқи мамлакатлари орасида ҳозирча ўз фуқароларининг мамлакатдан чиқишига рухсат беришни сақлаб қолган ягона мамлакатдир.