Ссылки доступа

Бухоро Агрокомлексида ўн минглаб товуқ қирилиб кетди; одамлар ойлик ва ишсиз қолмоқда (видео)


Uzbekistan - Thousands of Chicken Died due to Lack of Food in Bukhara

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қошида ташкил этилган Агрокомплексга қарашли чорвачилик¸ паррандачилик цехлари ва иссиқхоналар ишчилари сентябрь ойидан бери иш ҳақи олмаётганини билдирди.

Молиявий жиҳатдан ўта танг ҳолга тушган Когондаги паррандачилик фермаси ишчиларига кўра¸ қарийб бир ҳафта емсиз қолган минглаб товуқ айни кунларда очдан ўлмоқда.

Агрокомплекс қошидаги Когон паррандачилик цехи раҳбари¸ товуқларнинг қисман очликдан қирилганини тан олди ва бундай аҳвол сабабини ëз ойида тухум нархининг ниҳоятда арзонлаши ортидан ферма тушиб қолган оғир молиявий вазият билан изоҳлашга уринди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қошида ташкил этилган Агрокомплексга қарашли Когон паррандачилик фермаси ишчиларининг билдиришича¸ 2017 йил сентябрь ойида 1 миллиард сўмга олинган 45 минг дона жўжа касалланиб¸ ëппасига қирилиб кетганидан сўнг¸ жорий йилнинг 5 март куни яна 1 миллиард сўмга 30 минг дона тўқсон кунлик товуқ сотиб олинган.

Ишчиларнинг айтишича¸ ҳозирга келиб¸ молиявий жиҳатдан банкротлик ҳолатига келган паррандачилик фермаси товуқларга ем олишга пули қолмагани ортидан ўтган ҳафта бу товуқлар очликдан қирила бошлаган.

Бу маълумотни қувватлаш учун юборилган видеода ем лентаси бўм-бўш турган товуқхонанинг биргина йўлагида юзлаб товуқнинг ўлиб ëтгани акс этган.

Ферма ишчиларига кўра¸ ҳар бири 30 минг сўмдан олинган товуқлардан кунига 600-700 таси ўла бошлаганидан кейин қолганлари шу кунларда 7000-7500 сўмдан сотиб юборилмоқда.

“Эрта-индин фермада биттаям товуқ қолмайди. Шунга бошлиғимиз “ўз ҳисобимдан таътилга чиқаринг”¸ деган аризани мажбурлаб ëздириб олаяпти. Сентябрдан бери ойликсиз ишлаб юрганлар бор. Бу агрокомплекс ўзи одамларни иш билан таъминлаш учун тузилган эди. Бугун эса байрам арафасида бизни пулсиз ҳайдаб юборишаяпти”¸ деди Когондаги паррандачилик ферма ишчиси.

У паррандачилик цехи баробарида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи қошидаги Агрокомплексга қарашли чорвачилик фермаси ва иссиқхоналарда ҳам молиявий аҳвол оғирлиги ва бу ердаги юзлаб ишчининг ҳам сентябрь ойидан бери ойликсиз қолганини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG