Ссылки доступа

52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Тошкентда қўлга олинди


Тошкентда Қозоғистон фуқароси ушланди. У ёнғин туфайли тириклайин ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонлик кетаётган автобус эгасидир. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси маълум қилди.

Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус 18 январ куни Оқтобе вилоятининг Иргиз туман трассасида ёниб кетган эди. Беш киши қутилиб қолди, 52 киши ҳодиса жойида ҳалок бўлди. Ёнғинга оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш сабаб бўлани маълум қилинди. Терговчилар версиясига кўра, ҳайдовчилар салонни иситиш учун кавшар лампасидан фойдаланган. «Бу автобус 46-ёшли Қозоғистон фуқороси О.М.,га тегишли эди, у хуқуқ тартибот идораларига таслим бўлмади ва терговдан қочиб кетди. Қозоғистонда у «Жиноят кодексининг 348 моддаси 4 қисми «Транспорт воситаларини сифатсиз таъмирлаш ёки уларни техник носоз тарзда фойдаланишга чиқариш» бўйича жиноят содир этганликда айбланади», – дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.

2018 йил 20 ноябр куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган қўшма тезкор-қидирув тадбирлари вақтида давлатлараро қидирувда бўлган О.М. ушланди. У 22 ноябрь куни экстрадиция масаласи хал қилингунга қадар Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси муассасасига жойлаштирилди.

Ушланган шахсни Қозоғистон хуқуқ-тартибот идораларига топшириш процедураси икки мамлакат ўртасидаги халқаро ҳуқуқий шартномалар доирасида биргаликда кўриб чиқилмоқда.

XS
SM
MD
LG