Ссылки доступа

Назарбоев ўқувчиларни хитой тилини ўрганишга чақирди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ёшларни хитой тилини ўрганишга чақирди. Бу ҳақда у «Назарбоев Интеллектуал мактаб (НИМ) тармоғи» ташкил этилганлигининг 10 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Буюк Дашт ворислари» анжуманида баёнот берди, дея хабар қилади Қозоғистон ОАВ.

«Бу йилдан бошлаб НИМ ўқувчилари ўз истакларига биноан иккинчи хорижий тилни ўргана бошладилар, глобализация даврида хорижий тилларни билиш – бу заруратдир. Энг кўп тарқалган тил бу инглиз тилидир, иккинчи ўринда – испан тили туради, бироқ биз учун хитой тили муҳимдир», -дея баёнот берди Назарбоев.

Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Қозоғистоннинг ташқи савдо ҳажмининг 20 фоизи Хитой билан, 22 фоизи Россия билан, 30 фоизи Европа билан савдога тўғри келади.

- Инглиз тилини билиш жуда кўп нарсани қамраб олади, чунки бизнес Японияда ҳам, Ҳитойда ҳам инглиз тилида гаплашади. Бироқ, бир ярим миллиардлик аҳолининг сўзлашуви хитой тили устунлик қилишини англатади. Менинг ўзим ўрганишга уриниб кўрмадим, аммо айтишларича, қозоқлар бошқаларга нисбатан тез ўрганиб олар экан, - дея баёнот берди Назарбоев.

XS
SM
MD
LG