Ссылки доступа

Бухоро вилоятида автомобилларга газ қуйиш станцияси ёниб кетди (видео)


Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги Паноб қишлоғида автомобилларга газ қуйиш станцияси ёниб кетди.

Маҳаллий нашрларнинг 2 декбарда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига таянган ҳолда хабар беришларича, 1 декабрда ёниб кетган шаҳобча "Делта Автогаз" масъулияти чекланган жамиятга тегишли бўлган.

“Ёнғин газ қувурининг техник носозлиги натижасида сизиб чиқиб кетган газ сабабли содир бўлган”, дейилади хабарда.

Ёнғин оқибатида, 5та газ қуйиш колонкаси, Дамас, Матиз ва Некция русумидаги учта автомашина ёниб кетган. Ёнғинни ўчиришга 5та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган.

Ёнғин натижасида одамлар жароҳат олмагани айтилмоқда. Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

XS
SM
MD
LG