Ссылки доступа

Қатар ОПЕКдан чиқишга қарор қилганини эълон қилди


Қатар 2019 йилнинг 1 январидан нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти(ОПЕК)дан чиқади. Бу қарор ҳақида мамлакат янги энергетика вазири Саад ал-Кааби маълум қилди .

Унинг сўзларига қараганда, Қатарнинг режалари ҳақида ташкилот хабардор қилинган. Бу режа мамлакатнинг халқаро майдондаги ролини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Айни дамда ташкилотга 15та давлат аъзо бўлиб кирган, энг йирик нефт етказиб берувчи мамлакат сифатида Саудия Арабистони кўрилади. Ўтган йили Саудия Арабистони ва Қатар ўртасидаги муносабатлар бирданига кескинлашиб кетди, шундан сўнг Ар-Риёд Доха билан алоқаларни узди.

Қатар Россия ва Саудия Арабистони нефть қазиб олишни чеклаш мақсадида «ОПЕК+» шартномасини узайтириш борасида келишувга эришганидан икки кун ўтиб ўз қарорини эълон қилди. Россияпрезиденти Владимир Путин Аргентинада Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашувидан сўнг бу борада баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG