Ссылки доступа

Тожикистонда юз берган ЙТҲдан сўнг чегарачи-зобит ҳибсга олинди


Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши, жумладан ҳомиладор аёлнинг ҳалок бўлганидан сўнг Хорогда чегарачи-зобит ҳибсга олинди. Яна икки киши жиддий жароҳат олди. ЙТҲ 1 декабрь куни кечқурун Помир ГЭСи яқинида содир бўлди.

Тожикистон ҳуқуқ тартибот идорасидаги манба чегарчи зобитнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади. Манбанинг сўзларига қараганда, Toyota RAV4 русумидаги автомашина рулида ўтирган чегарачи зобит автомобилни рейсдаги маршруткага бориб урган.

«ЙТҲнинг эҳтимолий айбдори Тожикистон МХДҚ Чегара қўшинлариБош бошқармасига қарашли қисмлардан бирида хизмат қилади. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилди»,- деди манба.

Тоғли Бадахшон Мухтор вилояти маъмурияти ходимларидан бири 3 декабрь куни тўқнашув оқибатида икки кишининг ҳалок бўлганини тасдиқлади. "Рейсдаги маршрутка йўловчиларидан бири машинаданканалга тушиб кетди. Айни дамда ҳомиладор аёлнинг жасадини қидириш давом этмоқда. Жароҳат олган икки киши шифохонага ётқизилди», - дейди суҳбатдош.

«ФерганаNews» агентлиги ўзининг Хорогдаги манбаларига таянган ҳолда маҳаллий аҳоли Toyota автомашинасининг йўловчиларини ушлаб олиб, ўзларича сазойи қилишмоқчи бўлганларида милиция ходимлари уларга тўсқинлик қилганини борасида хабар тарқатди.

XS
SM
MD
LG