Ссылки доступа

Қирғизистон собиқ ташқи ишлар вазири туғилиб ўсган уйини болалар боғчасига берди


Қирғизистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири Алибек Женшенқулов туғилиб ўсган уйини давлатга болалар боғчаси учун берди. Бу ҳақда сиёсатчининг ўғли Бекқул Женшенқулов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра уй Қўчқор тумани марказида жойлашган бўлиб, қарор қишлоқда бирорта ҳам болалар боғчаси йўқлиги сабабли оилавий йиғилишда қабул қилинган. Ҳудудларни ривожлантириш йили доирасида кичик ҳисса қўшишга қарор қилдик дейди кичик Женшенқулов.

Унинг айтишича “ ҳозирда расмийлаштириш ва давлат балансига қабул қилиш амалиёти кетмоқда, бу бироз вақт олади. Кейинги босқичда участкада янги уй қурилиши бўлиб, у ҳозирги куннинг барча талабларига мос келади ва янги бино қурилишига маблағлар жалб қилинган”.

Илгари шундай ҳаракатни депутат Камчибек Жолдошбоев ҳам бажарган эди. Ноябрь ойи бошида у Ақ талин тумани Қайинди булоқ қишлоғидаги бинони мактаб сифатида фойдаланиш учун тақдим қилгани маълум бўлган эди.

XS
SM
MD
LG