Ссылки доступа

Қирғизистонда “Уланбек Эгизбаев. Ҳақиқат излаб” китобининг электрон кўриниши чоп этилди


“Уланбек Эгизбаев. Ҳақиқат излаб” китобининг қирғиз тилидаги электрон кўриниши чоп этилди. Китоб “Озодлик”нинг суриштирувчи журналистига бағишланган.

Китобга ТВ терговлар, Уланбек Эгизбаев томонидан қисқа, лекин шиддатли умри давомида яратилган ҳужжатли фильмларнинг матн кўринишлари, шунингдек, коррупция ва қонунсизликни фош этувчи ишлар киритилган. Бундан ташқари, китоб журналистнинг энг қизиқарли блоглари, мақолалари ва фоторепоражларни ўз ичига олган. Китобга Уланбек Эгизбаев хотирасига бағишланган эсселар, мақолалар, фотоматериаллар жойлаштирилган.

Тўпламни тузувчилар китоб Уланбек Эгизбаевнинг эзгу ишини давом эттириш истагида бўлган истеъдодли ва истиқболли ёшлар учун ёрдамчи, маслаҳатчи ва маёқ бўлишига умид билдиришмоқда.

«Уланбек Эгизбаев. Чындық деп жанган өмүр» китоби “Азаттиқ Медиа”муассасасининг ташаббусига кўра, “Сорос-Қирғизистон” фондининг молиявий кўмаги билан нашр этилди. Китобнинг тақдимоти 13 ноябрь куни “Азаттиқ Медиа” муассасасининг биносида бўлиб ўтди.

Ўзининг кескин суриштирувлари билан машҳур бўлган “Азаттиқ” журналисти Уланбек Эгизбаев 2018 йил 22 июль куни Иссиқкўл кўлидаги дам олиш вақтида ҳалок бўлган эди. Китобни ушбу ҳаволадан юклаб олиш мумкин.

.

XS
SM
MD
LG