Исфарадаги бозорда ўзбек маҳсулотлари бўйича вакили Абдуғани Рауфовнинг сўзларига қараганда, бозорнинг ҳувиллаб қолишининг асосий сабабларидан бири Тожикистон томонидан белгиланган юқори божхона тўловларидир.
Ўз навбатида Исфара шаҳар раисининг ўринбосари Собит Умарзода ўзбек тадбиркорларининг матова бошқа маҳсулотлари юқори сифатга эга бўлмагани ва шу сабабли сотувчилар харидор топа олмаганликлари учун «ўзбек бозори» ёпилганини айтади. Унинг қўшимча қилишича, айни дамда ўзбек тадбиркорлари шаҳарнинг бошқа бозорида мева сотиш билан шуғулланмоқда.
Исфара шаҳар раисининг ўринбосари божхона секторидаги муаммолардан кўз юмади. Унинг таъкидлашича, ўзбек тадбиркорлари Тожикистондан божхона тўловлари бекор қилинишини сўрашган. Бироқ шу йилнинг ёз фаслида ўзбек расмийлари Тожикистон фуқароларига чегарадан 10 килограммдан ортиқ юк олиб ўтишни тақиқлашди. Ўшанда Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари ўзлари билан 50 килограмм юк олиб ўтишини эълон қилди.
"Айни дамда божхона тўловларини бекор қилиб бўлмайди, чунки Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида бу борада бирорта ҳам ҳужжат имзоланмаган", - дея қўшимча қилади Собит Умарзода.
Уч ой муқаддам "Навбаҳор"да 100га яқин ўзбекистонлик фаолият юритарди. Улар асосан озиқ-овқат маҳсулотларини сотишар эди.
Шунга қарамай, Тожикистон ҳукуматининг маълум қилишича, 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 220 миллион долларга етган.