Бу шу йилнинг октябрь ойида «Союз» парвози муваффақиятсиз бўлганидан кейинги ХКС томон учирилган илк миссиядир. ХКСга 3 декабрь куни йўл олган экипаж таркибида - «Роскосмос» космонавти Олег Кононенко, NASA аёл астронавти Энн Макклейн ва Канада космик агентлиги астронавти Давид Сен-Жак бор.
Ракета Остона вақти билан соат 17дан 40 дақиқа ўтганида парвоз қилди. «Роскосмос»нинг хабар қилишича, «Союз МС-11» кемаси режа бўйича учинчи босқичда ер орбитасида элтувчи ракетадан ажралиб чиқди ва автоном равишда парвозини давом эттирди.
11 октябрь куни «Союз» россиялик Алексей Овчинин ва америкалик аёл Ник Хейгни ХКСга олиб чиқа олмади. Экипаж тирик қолди ва эвакувация қилинди.