Бундан ташқари, республикада 16та янги кичик ГЭС қурилиши ва 21та ҳозир ишлаб турган ГЭСни модернизация қилишни режалаштирмоқда.
Барча амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,6 миллиард доллардан ошади, улардан қарийб 600 миллион доллари - жалб этилаётган кредит маблағлари.
Натижада йилига ишлаб чиқарилувчи электр энергия ҳажми 2 826 млн кВт/с.га ортиши таъминланади. Шу билан бирга, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тузилмасида станциялар умумий сони 57та ГЭСга етади, улар жами 9,3 млрд кВт/с. электр энергияси ишлаб чиқаради.