Ссылки доступа

2019 йили Қирғизистонда ёнилғи сезиларли қимматлашиши мумкин


Агар Россиядан пошлинасиз ЁММ келтириш тўғрисидаги келишув имзоланмаса, у ҳолда Қирғизистонда ёнилғи қимматлашиши мумкин.

Нефттрейдерлар Ассоциацияси ижрочи директори Канат Эшатовнинг хабар беришича, нефттрейдерлар ташвишда, чунки улар 20 декабргача шартномалар имзолашлари керак. «Шу муддатгача улар нефтни қайта ишлаш заводлари билан шартномалар имзолашлари лозим», - дейди у.

ЁММ ни пошлинасиз келтириш тўғрисидаги келишувни саноат, энергетика ва ерости бойликларидан фойдаланиш Давлат қўмитаси имзолайди, аммо Эшатовнинг сўзларига кўра, мазкур соҳани назорат қилувчи ташкилот раҳбарининг ўринбосари лавозимидан кетган, бошқасини эса ҳануз тайинлашмаган. «Биз уларга, ҳукуматга имзолаш жараёнини тезлаштиришлари учун доимо мурожаат қиламиз. Россия томонидан ёнилғи ҳажми маъқулланган, фақат шартномани имзолаш қолган», - дейди ассоциация вакили.

ЁММни келгуси йилга келтириш бўйича индикатив баланс томонларнинг тегишли органлари томонидан 1 октябргача келишиб олиниши ва имзоланиши керак аслида.

Агар Россиядан пошлинасиз ёнилғи келтириш тўҳтатилса, у ҳолда республикада ЁММнинг чакана баҳоси 2,5-3 сомга қимматлашади.

XS
SM
MD
LG