Ссылки доступа

ТИВ АҚШда фирибгарликда айбланаётган икки нафар киши Қозоғистон фуқароси эканини тан олди


Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги АҚШда кибержиноятларда айбланган икки нафар Қозоғистон фуқароси қўлга олингани тўғрисидаги маълумотни тасдиқлади.

«Биз ахборотни текширдик. Улар чиндан ҳам бизнинг фуқароларимиз ҳисобланади.Улардан бири Эстонияда, икккинчиси Малайзияда ушланди», – дейди Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров Остонадаги брифингда. У тафсилотларни очиқламади.Унинг айтишича, Қўшма Штатлар қўлга олинган гумондорларни экстрадиция қилишга сўров беришган.

28 ноябрь куни Нью-Йорк штати Шарқий округи прокуратурасининг хабар беришича, АҚШ расмийлари олти нафар россиялик ва Қозоғистоннинг икки нафар фуқароларига рақамли реклама соҳасида фирибгарлик бўйича сиртдан айблов эълон қилди. Прокуратура хабарига кўра, Қозоғистон фуқаролари Сергей Овсянников, Евгений Тимченко вароссиялик Александр Жуков тегишинча Малайзия, Эстония ва Болгарияда қўлга олинган.

Тергов хулосасига кўра, айбланувчилар “фирибгарлик интернет-рекламаси” билан шуғулланувчи касалланган компьютерлар тармоғини барпо этиш учун интернет-домен ва ўнлаб серверларни ишлатишган.

XS
SM
MD
LG