Ссылки доступа

Туркман телевидениеси эфирда жиноятидан пушаймон, йиғлаётган одамларни намойиш этди


1 декабрь куни Туркманистон давлат телевидениеси эфирда жиноят содир этганини ошкора тан олган одамлар гуруҳини кўрсатди. Гапираётган эркаклар ўзларига қарши кўрсатма бериб, йиғлаган ҳолда бундан кейин бу каби ишлар билан шуғулланмасликка ваъда беришди.

Теледастурда янграган маълумотларга кўра, бу кишилар гиёҳванд моддалар ва қалбаки доллар савдоси айби билан қўлга олинган. Кўрсатувда қайд этилишича,кўрсатилган тасвирлар жорий йилнинг 11 ойи мобайнидаги ўз фаолияти хусусида Туркманистон Давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишида куни-кеча ҳисобот берган мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларифаолияти “самарадорлиги”ни намойиш этади.

Гиёҳванд ашёлар билан савдо қилиш гумони билан ушланганларнинг деярли барчаси ёшлар бўлиб чиқди. Масалан, телевидения орқали кўрсатилган “жиноятчилар” - 1984 йилда туғилган, беш боланинг отаси Овезмурад Бекбердиев “трамадол наркотик моддасини истеъмол қилганини”ни ҳикоя қилиб берди, 1977 йилда туғилган Нурмурад Аширов эса “трамадол гиёҳванд моддасини сотишга урингани”га иқрор бўлди.
Яна бир “пушаймон”, тадбиркорлик билан шуғулланган Ҳасанов хорижга иш билан борган пайтда қалбаки доллар сотиб олгани ва уни ўтказишга уринган чоғда қўлга тушганини гапириб берди.

Туркман телевидениеси ички ишлар вазири Искандар Муликовнинг шанба куни Хавфсизлик Кенгаши мажлисидаги чиқишига таяниб хабар беришича, мазкур фуқаролар “жиноят содир этиш чоғида қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноиий иш олиб борилмоқда”.

XS
SM
MD
LG