Ссылки доступа

Тожикистоннинг 16 та давлат органи қизга топталган номусини тиклашга ёрдам бера олмади (видео)


Мастона Асо
Мастона Асо

Хатлон вилояти, Балжувон туманида яшовчи 21 ёшли Мастона Асо бир йилдан ортиқ вақт мобайнида топталган номусини тиклашга уринмоқда: қиз 2017 йилнинг августида турмушга чиққан, бироқ тўйнинг иккинчи кечаси эри ёш хотинини қизлиги йўқликда айблаб қаттиқ калтаклаган ва уйидан ҳайдаган.

Мастонани мактабни битирибоқ турмушга узатишган ва бу никоҳ оила ҳаётини буткул ўзгартириб юборди. «Бир йил ичида отам қайси идора остонасини хатламади. Мени қайғуга солгани шуки, на прокурор, на судья, на адвокат, на аёллар ишлари бўйича бўлимнинг давлат хизматчиси киприк қоқмади. Пулинг йўқми, демак, сен ҳеч кимсан. Менинг муаммойим оддий эмас. Мени эрим уйидан туҳмат қилиб, калтаклаб ҳайдашди, аммо ҳеч ким масалага ойдинлик киритмоқчи эмас», - дейди Мастона.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, унинг қўлида турмушга чиққунича номуси бутун эканини тасдиқловчи бир неча маълумотномалар бор, шунинг учун Мастона унга туҳмат қилган ва калтаклаган собиқ эрини жавобгарликка тортмоқчи.

Йил давомида қизнинг отаси Асомиддин Жалолов 16 та давлат муассасаларининг остонасига бош уриб борди, аммо на у ерда, на ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларида ҳеч ким ишни кўриб чиқишга хохиш билдирмади. Шунга қарамай, Мастона умидсизликка тушмаяти, аксинча милиционер бўлиш ниятида эканини айтмоқда. «Мен учун қайғураётган отам топталган номусимни тиклашга уринаётганини, университетга киришимни қўллаб-қувватлашини тушуниб етдим», - дейди суҳбатдош.

Мастона Асо: "Я ищу не мужа, а справедливости"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:50 0:00

Озодлик радиосининг икки ой муқаддам эълон қилган Мастона билан интервьюси жамоатчилик орасида катта акс-садо берди. Кўплаб мухлислар қизнинг қўлини сўраш мақсадида Мастона отасининг телефон рақами, оиланинг уй манзилини сўраб мурожаат қилишган. Бироқ ҳозирча қиз янги оила қуришга тайёр эмас.

Давлат хизматчилари ҳануз мазкур ҳодисага муносабат билдиришмаган, ваҳоланки, илгарироқ аёллар ва оилалар ишлари бўйича қўмита вакиллари аёлларга нисбатан ҳар қандай турдаги зўравонликни кескин қоралашган эди.

XS
SM
MD
LG