Ссылки доступа

2019 йил 1 июлдан бошлаб ҳайдовчилар видеокамераси йўқ ЙПХ ходимига ҳужжат кўрсатмасликка ҳақли


2019 йил 1 июлдан бошлаб йўл ҳаракати қатнашчилари мобил видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги.

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ЙПХ ходими хизмат вазифасини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:

вазифаларини мобил видеокамерадан фойдаланиб олиб бориш ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиш (2019 йил 1 июлдан);

йўл ҳаракати қатнашчиси тўхтатилганда унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони фамилияси ҳақида маълумот бериш ҳамда уларга “Сиз” деб мурожаат қилиш;

тиббий ёрдамга муҳтожларни белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш;

ҳайдовчини тезликни оширгани ҳақидаги махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш.

Йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга (2019 йил 1 июлдан).

XS
SM
MD
LG